Новости

05.07.2019 00:00

Исследовательская группа СРЦ в рамках подготовки обзорного доклада по состоянию религиозной сферы в РК при поддержке НАО "Центр поддержки гражданских инициатив" и МИОР РК встретилась с врио руководителя Управления по делам религий Туркестанской области Раушан Жунисовой, директором Центра по изучению религий при Управлении Медетом Халыковым, полевыми сотрудниками Центра. Стороны обсудили текущую религиозную ситуацию в регионе, проблемные стороны развития религиозных конфессий, пути и методы противодействия религиозному экстремизму и терроризму. Стороны отметили важность сотрудничества государственных и неправительстенных исследовательских организаций в освещении религиозной ситуации для объективной оценки современных тенденций.  

Ижтимоий захиралар маркази ЖҚВ, Сариоғоч туманида "Қозоғистон ёшларининг демократик таълимини такомиллаштириш" мавзуида семинар ўтказди

Главная » O'zbek Yangiliklar » Ижтимоий захиралар маркази ЖҚВ, Сариоғоч туманида "Қозоғистон ёшларининг демократик таълимини такомиллаштириш" мавзуида семинар ўтказди
17 Қазан 2016

Ижтимоий захиралар маркази ЖҚВ, Сариоғоч туманида "Қозоғистон ёшларининг демократик таълимини такомиллаштириш" мавзуида семинар ўтказди

2016 йил 14, 15 октябрь кунлари Ижтимоий захиралар маркази Германия Федератив Республикаси Элчихонасининг қўллаб- қувватлаши ҳамда ЖҚВ таълим бошқармасининг ёрдами билан "Қозоғистон ёшларининг демократик таълимини так омиллаштириш" мавзуида семинар ўтказди. Семинар ЖҚВ, Сариоғоч тумани, “Кўктерак” даҳасида жойлашган “Арай Делюкс” санаторийсида ўтди.

Ушбу семинарда Сариоғоч туманидаги учта ўрта мактабдан: Ғофуров номли 35 сонли ўрта мактаб (тожик), Айний номли 8 сонли мактаб(тожик) ҳамда Яссавий номидаги қозоқ- тожик мактабидан жами эллик ўқувчи қатнашди.

Семинар чоғида иштирокчилар моҳир мураббийлар раҳбарлигида ўзаро норасмий вазиятда танишиб, жамоа ташкил этиш асосларини ўрганишди, ҚР Конституциявий тузилмасининг асослари билан танишишди, тўқнашувлар ва уларни ҳал этиш йўлларини билиб олишди, бағрикенглик, маданий хилма- хиллик деган янги тушунчаларнинг мазмунларига тўхталишди.

Семинар мобайнида қатнашчилар кичик гуруҳларда ҳам, алоҳида ҳолларда ҳам фаол ишлаб, ўзлаштирган билимларини намойиш этишди. Семинар доирасида танлаб олинган мавзулар бўйича тақдимотлар ўтказишди, коллажлар тайёрлашди, вазиятга қараб вазифаларни ҳал этиш учун ҳуқуқий- меъёрий ҳужжатлар билан ишладилар.

Семинар иштирокчиларга сертификатлар топшириш билан якунланди.

Семинар кўзлаган мақсадига етган етмаганлигини билиш учун тадбир сўнггида иштирокчиларнинг фикр мулоҳазалари билан қизиқиб кўрилди.

Қатнашчиларга қуйидаги саволлар берилиб, жавоблар олинди:

Семинарга келишдан мақсадингиз нима эди?

Семинар давомида қандай янгиликлардан бохабар бўлдингиз?

Семинарда сизга нималар ёқди?

Дина Бўлат қизи Ўспанова, ЖҚВ,Сариоғоч туманидаги Яссавий номли ўрта мактабнинг 10- синф ўқувчиси:

Семинарда келажакда мен учун фойдали бўладиган янгиликлардан бохабар бўлиш учун қатнашдим.

Семинарда бир қатор янгиликлар, хусусан конституциявий тузилма асослари, жамиятимиз ривожининг асосий йўналишлари билан танишдим, шунингдек, ўз фикр мулоҳазаларимни очиқ баён қилишга ўргандим.

Семинардан ижобий таассуротлар олдим, нафақат янгиликлар, балки янги кишилар билан танишдим, ж амоада ишлашни билиб олдим. Семинар ташкилотчиларига улкан раҳмат!



Ашраф Асқаров, ЖҚВ, Сариоғоч тумани, С. Айний номидаги 8-сонли ўрта мактабнинг 11- синф ўқувчиси:

Бошида семинарга шунчаки, ихлоссиз келган эдим, лекин машғулот давомида фикрим ўзгарди, сабаби бизни шу қадар қизиқтиришдики, жараёнга бевосита киришиб кетдим.

Семинар чоғида Президентнинг ҳуқуқий мақоми, Парламент, Ҳукумат, суд ва прокуратура органларининг ваколатлари тўғрисида, фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари ва уларни ҳимоя қилиш йўллари ҳақида кўп янги нарсаларни билиб олдим.

Семинар жуда ёқди, айниқса гуруҳларда ишлаш, брейн- ринг қизиқ бўлди, шунингдек бизга оммавий чиқишларда ўзини қандай тутиш кераклигини ўргатишди. Ташкилотчиларга раҳмат!

Айдин Абдимуталиева, ЖҚВ, Сариоғоч тумани, Яссавий номидаги ўрта мактабнинг 10- синф ўқувчиси:

Семинарда қатнашишдан мақсадим янгиликлар “Маданий хилма-хилликлар”, ”Бағрикенглик” деган янги тушунчалар билан танишдим. Семинардан ижобий таассуротлар олдим, зеро у юксак даражада ўтди. Ижтимоий захиралар марказига раҳмат.