Новости

05.07.2019 00:00

Исследовательская группа СРЦ в рамках подготовки обзорного доклада по состоянию религиозной сферы в РК при поддержке НАО "Центр поддержки гражданских инициатив" и МИОР РК встретилась с врио руководителя Управления по делам религий Туркестанской области Раушан Жунисовой, директором Центра по изучению религий при Управлении Медетом Халыковым, полевыми сотрудниками Центра. Стороны обсудили текущую религиозную ситуацию в регионе, проблемные стороны развития религиозных конфессий, пути и методы противодействия религиозному экстремизму и терроризму. Стороны отметили важность сотрудничества государственных и неправительстенных исследовательских организаций в освещении религиозной ситуации для объективной оценки современных тенденций.  

Ижтимоий захиралар маркази Кўкшетов шаҳрида “Қозоғистон ёшлари учун демократик таълимни такомиллаштириш” мавзуида семинар ўтказди

Главная » O'zbek Yangiliklar » Ижтимоий захиралар маркази Кўкшетов шаҳрида “Қозоғистон ёшлари учун демократик таълимни такомиллаштириш” мавзуида семинар ўтказди
18 Қараша 2016

2016 йилнинг 14, 20, 28 октябрь ва 15, 18 ноябрь кунлари Ижтимоий захиралар маркази Германия Федератив Республикаси элчихонаси қўллаб қувватлаши ва Кўкшетов шаҳридаги Таълим бошқармаси ёрдамида  “Қозоғистон ёшлари учун демократик таълимни такомиллаштириш” мавзуида семинарлар ўтказди. Семинарлар вилоят ижодий қобилиятли болалар билан ишлаш бўйича ўқув- услубият марказида ўтди.

Семинарда Кўкшетов шаҳридаги ўнта:3,7,8,10, 12, 14, 16, 18, 11, 2- сонли ўрта мактаблардан юздан  ортиқ ўқувчи қатнашди.

Мазкур семинарларни ўтказишдан мақсад- ўсмирларнинг ҳуқуқий тарбияси ва уларда ҳуқуқий онг, маданият, фаол фуқаролик позициясини шакллантиришни таъминлаш, етакчилик маҳоратини сингдириш эди.

Биз семинарлар ўз мақсадига етди, деб ўйлаймиз, чунки машғулотлар чоғида иштирокчилар моҳир тажрибали мураббийлар раҳбарлигида бир бирлари билан норасмий вазиятда танишдилар ва гуруҳ ташкил этиш асосларини ўрганишди. Шу билан бирга “Конституция ва демократия асослари”, “Сенинг ҳуқуқ ва мажбуриятларинг” мавзуида машғулотлар ҳамда “Бу палата Қозоғистон мактабларида бағрикенглик дарсларини ўтиш зарур деб ҳисоблайди”, деган мавзуда дебатлар ўтказилди.

Семинар мобайнида иштирокчилар фаоллик кўрсатишди ва ўз билимларини намойиш қилишди, тақдимотлар ўтказишди, коллажлар тайёрлашди.

Семинар сертификат топшириш билан якунланди.

Тадбир сўнггида иштирокчилар семинардан олган таассуротлари билан ўртоқлашишди:

28 октябрь куни биз “Қозоғистон ёшлари учун демократик таълимни такомиллаштириш” мавзуида семинар иштирокчиси бўлдик.

Бу ажойиб кун бўлди. Мен мамлакатимиз ҳақида кўп янгиликларни билиб олдим, кўпгина атамаларнинг мазмунини тушундим ва ажойиб тенгқурларим билан танишдим. Менга истеъдодли болалар даврасида бўлиш жуда ёқди, чунки биз кўп қизиқарли мавзуларда:  Бағрикенглик,  Демократия,  Давлат суверенитети кабилар ҳақида сўзлашиш имконига эга бўлдик. Шунингдек,  “ҚР мактабларида Бағрикенглик дарсларини киритиш”  мавзуида дебатлар ўтказилиб, унда ҳар ким ўз нуқтаи назарини ҳимоя қилишга ўрганди.

Мен шундай қизиқарли  тадбир ўтказиб бергани учун ташкилотчилардан миннатдорман.

Ҳурмат билан, Майя Гирьева, 16- сонли ўрта мактабнинг 9 “Б” синф ўқувчиси.

28 октябрь куни Ақмўла  ижодий қобилиятли болалар билан ишлаш бўйича ўқув- услубият марказида Кўкшетов шаҳри ўқувчилари учун  “Қозоғистон ёшлари учун демократик таълимни такомиллаштириш” мавзуида семинар ўтди. Унда 14 ва 16- сонли мактаб ўқувчилари қатнашди.

Семинарда бизга ҚР Конституцияси ҳақида гапириб беришди, шунингдек  ундаги бўлим ва моддалар билан танишдик.  Дарвоқе, Бола ҳуқуқлари тўғрисида Конвенция, ҚР Бола ҳуқуқлари тўғрисида Қонуни, ҚР Никоҳ ва оила тўғрсидаги Кодексни ҳам билиб олдик.

Бизга дебат ўйинларнинг шаклини ўргатишди, умуман дебатлар ҳақида кўп нарсалар айтишди,   “Бу палата Қозоғистон мактабларида бағрикенглик дарсларини ўтиш зарур деб ҳисоблайди”, деган мавзудаги дебатларга иштирокчи бўлдик. Хуллас, биз ҳар бир етакчи, ҚР фуқаросига фойдаси тегадиган анча билимларни ўзлаштирдик.

Семинар ташкилотчиларига катта раҳмат, хусусан, Ижтимоий захиралар маркази, ГФР Элчихонаси, “Луч Надежды” инсон ҳуқуқлари ҳимояси ва силга қарши кураш жамоат жамғармаси, Кўкшетов шаҳар таълим бўлими,  Ақмўла  ижодий қобилиятли болалар билан ишлаш бўйича ўқув услубият маркази ва семинар, тренинг мураббийлари: Гулнара ва Сандуғашга.

Ҳурмат билан, Дмитрий Терза, 16- сонли ўрта мактабнинг 10- синф ўқувчиси.

Ажойиб таассурот нафақат семинардан, балки мураббий Гулнара Хасанова, унинг иштирокчиларидан ва умуман жараённинг ташкил этилишидан қолди. (К. Н. Ўспанова).

Семинар шахсан мен учун мактаб давримдаги янги бир босқич бўлди. (11- сонли ўрта мактаб Вячеслав Сериков).

Семинар қизиқарли ва билимларга бой бўлди. Айниқса ўз лойиҳамни ҳимоя қилиш менга жуда ёқди. (11- сонли ўрта мактаб Райимбек Кушурбаев).

Семинар ва бизга берилган материал учун катта раҳмат! (11- сонли ўрта мактаб Анастасия  Ткаченко).

Семинар ёқди, олган билимларни ҳаётда татбиқ этаман, деган умиддаман!(11- сонли ўрта мактаб Никита Шевченко).

Қизиқарли семинар учун ташаккур! ( 11- сонли ўрта мактаб Мария Терешченко).

Шахсан мен учун семинарнинг фойдаси  жуда кўп бўлди.Ўқишдаги шахсий натижаларимни яхшилашига ишончим комил. (Адил Адилбаев 11- сонли ўрта мактаб).