Новости

05.07.2019 00:00

Исследовательская группа СРЦ в рамках подготовки обзорного доклада по состоянию религиозной сферы в РК при поддержке НАО "Центр поддержки гражданских инициатив" и МИОР РК встретилась с врио руководителя Управления по делам религий Туркестанской области Раушан Жунисовой, директором Центра по изучению религий при Управлении Медетом Халыковым, полевыми сотрудниками Центра. Стороны обсудили текущую религиозную ситуацию в регионе, проблемные стороны развития религиозных конфессий, пути и методы противодействия религиозному экстремизму и терроризму. Стороны отметили важность сотрудничества государственных и неправительстенных исследовательских организаций в освещении религиозной ситуации для объективной оценки современных тенденций.  

Ижтимоий захиралар маркази Туркистон шаҳрида “Қозоғистон ёшлари учун демократик таълимни такомиллаштириш” мавзуида семинар ўтказди

Главная » O'zbek Yangiliklar » Ижтимоий захиралар маркази Туркистон шаҳрида “Қозоғистон ёшлари учун демократик таълимни такомиллаштириш” мавзуида семинар ўтказди
28 Қазан 2016

2016 йилнинг 28 октябрь куни Ижтимоий захиралар маркази Германия Федератив Республикаси элчихонаси қўллаб- қувватлаши ва ЖҚВ Таълим бошқармаси ёрдамида Туркистон шаҳрида “Қозоғистон ёшлари учун демократик таълимни такомиллаштириш” мавзуида семинар ўтказди.

Семинарда Туркистон шаҳридаги учта: М. Жумабаев номидаги 15- сонли мактаб- гимназия, Отатурк номидаги 17- сонли мактаб -гимназия, Абай номидаги 31- сонли умумий ўрта мактабдан йигирма олти нафар ўқувчи қатнашди.

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад ёш авлоднинг ҳуқуқий тарбияси, ҳуқуқий  тарғиботни таъминлаш, етакчилик маҳоратини сингдиришдан иборат эди.

Семинар ўз мақсадига етди, деб ўйлаймиз, сабаби семинар иштирокчилари машғулотлар чоғида республикамизнинг конституциявий тузилиши асослари, ўз ҳуқуқ ва эркинликлари ҳақида билиб олишди. Тажрибали мураббийлар “Конституция асослари”, “Низолар ва уларни ҳал қилиш йўллари. Медиация”, “Маданий хилма- хиллик”, “Бағрикенглик” мавзуларида машғулотлар ўтказишди, ҚР Конституция асослари бўйича брейн- ринг уюштиришди.

Семинар чоғида иштирокчилар кичик гуруҳларда фаол ишлашди ва ўз билимларини намойиш этишди. Семинар доирасида иштирокчилар танланган мавзулар асосида тақдимотлар ўтказишди, коллажлар тайёрлашди, вазият вазифасини ҳал этиш учун меъёрий- ҳуқуқий ҳужжатлар билан ишлашди.

Семинар иштирокчиларга сертификат топшириш билан якунланди.

Тадбир сўнггида иштирокчиларга қуйидаги саволларга жавоб бериш таклиф этилди:

- Сиз семинарга нима мақсадда келдингиз?

- Семинар мобайнида қандай янгиликларни билиб олдингиз?

- Сизга семинар нимаси билан ёқди?