Ижтимоий захиралар маркази ЖҚВ, Арис туманида "Қозоғистон ёшларининг демократик таълимини такомиллаштириш" мавзуида семинар ўтказди

Главная » O'zbek Yangiliklar » Ижтимоий захиралар маркази ЖҚВ, Арис туманида "Қозоғистон ёшларининг демократик таълимини такомиллаштириш" мавзуида семинар ўтказди
19 Қазан 2016

Ижтимоий захиралар маркази ЖҚВ, Арис туманида "Қозоғистон ёшларининг демократик таълимини такомиллаштириш" мавзуида семинар ўтказди

2016 йил 18 октябрь куни Ижтимоий захиралар маркази Германия Федератив Республикаси Элчихонасининг қўллаб- қувватлаши ҳамда ЖҚВ таълим бошқармасининг ёрдами билан "Қозоғистон ёшларининг демократик таълимини так омиллаштириш" мавзуида семинар ўтказди. Семинар Арис шаҳридаги марказий кутубхона биносида ўтди.

Ушбу семинарда Арис туманидаги учта ўрта мактабдан: Б. Ўнтаев номли ўрта мактаб, Б. Кенжебаев номли мактаб ҳамда Жидели умумий ўрта мактабидан жами йигирма беш ўқувчи қатнашди.

Семинар мақсади демократия тарғиботи, етакчилик сирларини ўргатиш, ҳуқуқий давлатнинг тараққиёти учун ўта муҳим бўлган ёшларнинг ҳуқуқий тарбиясидан иборат эди.

Семинар мобайнида мураббийлар Конституциявий тузилма асосларини ўргатиб, “Конституция асослари”,” Тўқнашувлар ва уларни ҳал этиш йўллари. Медиация”, “Маданий хилма- хиллик”, “Бағрикенглик” мавзуларида машғулотлар ўтказишди, ҚР Конституция асослари бўйича брейн- ринг ташкил этишди.

Семинар доирасида танлаб олинган мавзулар бўйича тақдимотлар ўтказишди, коллажлар тайёрлашди, вазиятга қараб вазифаларни ҳал этиш учун ҳуқуқий- меъёрий ҳужжатлар билан ишладилар.

Семинар иштирокчиларга сертификатлар топшириш билан якунланди.

Тадбир сўнггида иштирокчиларга қуйидаги саволлар берилиб, жавоблар олинди:

Семинарга келишдан мақсадингиз нима эди?

Семинар давомида қандай янгиликлардан бохабар бўлдингиз?

Семинарда сизга нималар ёқди?

Айдўс Турғанбаев, ЖҚВ, Арис туманидаги Б. Кенжебаев номли ўрта мактабнинг 11- синф ўқувчиси:

Семинарда демократия нима эканлигини билиш ҳамда ўз билимларимни такомиллаштириш учун қатнашдим.

Семинарда “ҚР давлат тузилмаси”, “Маданий хилма- хиллик”, “Бағрикенглик” деган янги тушунчалар билан танишдим.

Семинардан фақат ижобий таассуротлар олдим, зеро у юксак даражада ўтди. Ижтимоий захиралар марказига раҳмат.


Нурсая Қуаниш, ЖҚВ, Арис тумани, Жидели умумий ўрта мактабининг 10- синф ўқувчиси:

Семинарда янги билимлар ва кўникмалар ҳосил қилиш мақсадида қатнашдим.

Семинарда менга ёққан нарса шу бўлдики, бизга кенг жамоатчилик олдида нутқ сўзлашни ўргатишди, республикамиздаги ўсмирларнинг ҳуқуқлари ҳақида кўп нарсаларни билиб олдим. Семинар шарофати билан мен ўзим учун фойдали бўлган янгиликларни ўзлаштирдим.

Семинардан ижобий таассуротлар олдим, янги дўстлар ортдим. Истардимки, бу каби тадбирлар дамба- дам ўтказиб турилса.


Аида Бўрибай, ЖҚВ, Арис тумани, Б. Ўнтаев номидаги ўрта мактабнинг ўқувчиси:

Семинарда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва уларни ҳимоя қилиш йўлларини билиш учун қатнашдим, сабаби келажакда оқловчи бўлмоқчиман.

Семинар чоғида бағрикенглик, маданий хилма хиллик, медиация каби аввал билмаган нотаниш тушунчалар билан танишдим, шунингдек, ҚР давлат тузилмаси ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳақида кўп нарса билиб олдим.

Семинардан кўплаган фойдали ахборотларни олдим, эндиликда улар менга келажакда асқотишига ишончим комил.

Ташкилотчиларга раҳмат!