Ижтимоий захиралар маркази ЖҚВ Сайрам тумани мактаб ўқувчилари учун “Қозоғистон ёшлари учун демократик таълимни такомиллаштириш” мавзуида семинар ўтказди

Главная » O'zbek Yangiliklar » Ижтимоий захиралар маркази ЖҚВ Сайрам тумани мактаб ўқувчилари учун “Қозоғистон ёшлари учун демократик таълимни такомиллаштириш” мавзуида семинар ўтказди
16 Қараша 2016

2016 йилнинг 16 ноябрь куни Ижтимоий захиралар маркази Германия Федератив Республикаси элчихонаси қўллаб- қувватлаши ва ЖҚВ Таълим бошқармаси ёрдамида ЖҚВда “Қозоғистон ёшлари учун демократик таълимни такомиллаштириш” мавзуида семинар ўтказди.

Семинарда Сайрам туманидаги учта: 47-сонли, Бобур ва Иброҳим ота номидаги умумий ўрта мактаблардан йигирма уч нафар ўқувчи қатнашди.

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад ижтимоий фаол шахсни ривожлантириш, мактаб ўқувчиларининг ҳуқуқий онги ва тафаккурини ривожлантириш, қонунларга мувофиқ ҳаракат қилиш кўникмаларини ҳосил қилишдан иборат эди.

 Семинар чоғида мураббийлар болаларга жамоа ташкил этиш асосларини,  Конституциявий тузилма асосларини ўргатишди, “Конституция асослари”, “Низолар ва уларни ҳал қилиш йўллари. Медиация”, “Маданий хилма- хиллик”, “Бағрикенглик” мавзуларида машғулотлар ўтказишди, ҚР Конституция асослари бўйича брейн- ринг уюштиришди.

 Семинар доирасида иштирокчилар танланган мавзулар асосида тақдимотлар ўтказишди, коллажлар тайёрлашди, вазият вазифасини ҳал этиш учун меъёрий- ҳуқуқий ҳужжатлар билан ишлашди.

Семинар иштирокчиларга сертификат топшириш билан якунланди.

Тадбир сўнггида иштирокчиларга қуйидаги саволларга жавоб бериш таклиф этилди:

- Сиз семинарга нима мақсадда келдингиз?

- Семинар мобайнида қандай янгиликларни билиб олдингиз?

- Сизга семинар нимаси билан ёқди?