Новости

05.07.2019 00:00

Исследовательская группа СРЦ в рамках подготовки обзорного доклада по состоянию религиозной сферы в РК при поддержке НАО "Центр поддержки гражданских инициатив" и МИОР РК встретилась с врио руководителя Управления по делам религий Туркестанской области Раушан Жунисовой, директором Центра по изучению религий при Управлении Медетом Халыковым, полевыми сотрудниками Центра. Стороны обсудили текущую религиозную ситуацию в регионе, проблемные стороны развития религиозных конфессий, пути и методы противодействия религиозному экстремизму и терроризму. Стороны отметили важность сотрудничества государственных и неправительстенных исследовательских организаций в освещении религиозной ситуации для объективной оценки современных тенденций.  

Ижтимоий захиралар маркази ЖҚВ Тулкибош туманида мактаб ўқувчилари учун “Қозоғистон ёшлари учун демократик таълимни такомиллаштириш” мавзуида семинар ўтказди

Главная » O'zbek Yangiliklar » Ижтимоий захиралар маркази ЖҚВ Тулкибош туманида мактаб ўқувчилари учун “Қозоғистон ёшлари учун демократик таълимни такомиллаштириш” мавзуида семинар ўтказди
26 Қараша 2016

2016 йилнинг 25, 26 ноябрь кунлари Ижтимоий захиралар маркази Германия Федератив Республикаси элчихонаси қўллаб- қувватлаши ва ЖҚВ Таълим бошқармаси ёрдамида  “Қозоғистон ёшлари учун демократик таълимни такомиллаштириш” мавзуида семинар ўтказди. Семинар ЖҚВ, Тўлебий туманидаги “Юқори Қасқасув” қишлоғида жойлашган «Eco Village KASKASU» оромгоҳида ўтди.

Семинарда Тулкибош туманидаги учта: П. Шевцов номидаги умумий ўрта мактаб, И. Рибалко номидаги умумий ўрта мактаб, С. Сейфуллин номидаги ўрта мактабдан қирқ беш нафар ўқувчи қатнашди.

Семинар иштирокчиларга гуруҳ ташкил этиш асосларини ўргатишдан бошланди, шунингдек, тажрибали мураббий ва  ёзги мактаб иштирокчиларидан кўнгилли (волонтёр)лар Қозоғистон Республикаси конституциявий тузилмаси асосларини айтиб беришди. Шу жумладан, низоларни ҳал этишнинг турли шаклларига тўхталишди, маданий хилма- хиллик, бағрикенглик деган тушунчалар мазмунини очиб бердилар.

Семинар чоғида иштирокчилар кичик гуруҳларда фаол ишлашди ва ўз билимларини намойиш этиб, брейн- ринг саволларига жавоб беришди.

Семинар иштирокчиларга сертификат топшириш билан якунланди.

Тадбир сўнггида семинарнинг қандай ўтганлигини билиш учун иштирокчиларга олган таассуротлари билан ўртоқлашиш имкони берилди. Уларга қуйидаги саволларга жавоб бериш таклиф этилди:

- Сиз семинарга нима мақсадда келдингиз?

- Семинар мобайнида қандай янгиликларни билиб олдингиз?

- Сизга семинар нимаси билан ёқди?